Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Теҳрондаги яна 10 та ядровий объектига зарба беришга тайёрланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар бермоқда.
“Биз Теҳрондаги камида 10 та ядровий нишонни йўқ қилиш арафасида турибмиз. Бу – Исроил авиациясининг қудрати билан амалга ошиши мумкин,” — деди вазир.
Унга кўра, бу жуда жиддий зарбалар бўлади ва уларнинг асосий мақсади — Эроннинг ядровий салоҳиятини бутунлай йўқ қилиш.
Кац таъкидлашича, Эроннинг Фордодаги ядровий мажмуаси шунчалик чуқур ер остида жойлашганки, уни фақат AQШ ишлаб чиқарган “bunker buster” туридаги бомбалар йўқ қилишга қодир. Шу билан бирга, у бу завод ҳам “нишонлар рўйхатида албатта бор”, дея қўшимча қилди.