Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Ғазо секторида ҳарбий амалиётларни давом эттириш бўйича оператив режаларни тасдиқлади.
Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, у бу режаларни Исроил армияси жанубий қўмондонлиги бошлиғи, генерал-майор Янив Асор ва бошқа бир қатор ҳарбий раҳбарлар иштирокидаги учрашув якунлари бўйича маъқуллаган.
Кацнинг сўзларига кўра, ҳарбийларнинг вазифаси Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати аъзолари томонидан анклавда гаровга олинганларни қайтаришдир.
"Ҳозирги асосий мақсадимиз - барча гаровга олинганларни уйларига қайтариш. Агар ХАМАС рад этишда давом этса, у тобора оғирроқ товон тўлайди - бу тўлиқ мағлуб бўлгунга қадар улардан тортиб олинадиган ерлар, йўқ қилинадиган жангарилар ва инфратузилма вайрон қилинганини ҳам ўз ичига олади", - деди вазир.