Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил молия вазири Хамас билан потенциал маҳбус келишувини “аҳмоқлик” деб атади

Исроил молия вазири Хамас билан потенциал маҳбус келишувини “аҳмоқлик” деб атади

Исроил молия вазири Бецалел Смотрич ХАМАС билан маҳбусларни қисман алмашиш бўйича келишув ғоясини танқид қилиб, буни “катта аҳмоқлик” деб атади. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.

Смотричнинг таъкидлашича, ҲАМАС ҳарбий босим ва гуманитар ёрдам тарқатиш тизимидаги ўзгаришлар туфайли чуқур инқирозни бошдан кечирмоқда. Унинг сўзларига кўра, ҳаракат билан ҳар қандай қисман келишув унга нафас олиш ва тикланиш имкониятини беради, у буни қатъиян қабул қилмайди. Вазирнинг таъкидлашича, ягона ечим ХАМАСга босимни кучайтириш ва унга “тўлиқ таслим бўлиш тўғрисида келишув”ни юклаш, жумладан, барча исроиллик гаровга олинганларни зудлик билан озод қилиш бўлиши керак.

Киритилди: 15:59 29.05.2025. Ўқилди: 619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!