Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Исроил Мадримов нокаутга учратган боксчи Тошкентда жанг қилади

Исроил Мадримов нокаутга учратган боксчи Тошкентда жанг қилади

Россиялик супер ярим ўрта вазн тоифаси вакили Магомед Курбановнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

У 29 май куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо Арена" мажмуасида ташкил этиладиган проф бокс оқшоми доирасида хитойлик Тонгхуи Лига қарши рингга кўтарилади.

Маълумот учун, Магомед Курбанов фаолияти давомида 28 та жангда қатнашиб, 26 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этган. Ли ҳисобида эса 16 та ғалаба ва 2 та мағлубият бор.

Курбанов 2024 йилда ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши WBA чемпионлик жангини ўтказиб, муддатидан аввал мағлуб бўлган эди.

Исроил Мадримов нокаутга учратган боксчи Тошкентда жанг қилади

Киритилди: 23:58 01.05.2026. Ўқилди: 253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!