Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Мадримов: "Канело Кроуфордни муддатидан аввал енгиши мумкин"

Исроил Мадримов: "Канело Кроуфордни муддатидан аввал енгиши мумкин"

Профессионал бокс бўйича ўзбекистонлик собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов Сауль Альварес ва Теренс Кроуфорд ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гаприди.

Ушбу қарама-қаршилик 14 сентябрь куни Лас-Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтади.

"Агар Кроуфорд ортиқча вазнга эга бўлмаса, у ғалаба қозониши мумкин. Имконият бор. Ортиқча вазн бўлмаса, имкониятлар 50 га 50 бўлади. Кроуфорд ғалаба қозониши мумкин, Канелода ҳам худди шундай. Теренс ортиқча вазн йиғса, ўзига қийин бўлади. Бундай ҳолатда Канело муддатидан олдин ҳам ғалаба қозониши мумкин", деди Мадримов.

Маълумот ўрнида, Исроил 2024 йил август ойида Теренс Кроуфорд билан жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди.

Киритилди: 23:23 28.08.2025. Ўқилди: 814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!