Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исроил Ливандаги қурол-яроғ ташиётган "Ҳизбуллоҳ" жангариларига ҳужум қилди

Исроил Ливандаги қурол-яроғ ташиётган "Ҳизбуллоҳ" жангариларига ҳужум қилди

Исроил Мудофаа Кучлари Ливан жанубидаги хавфсизлик зонасига қурол олиб кираётган "Ҳизбуллоҳ" жангариларига ҳужум қилди.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда эълон қилди.

"Бугун 91-дивизия кучлари Ливан жанубидаги хавфсизлик зонасига танкга қарши ракеталар ва қуролларни олиб кираётган "Ҳизбуллоҳ" террорчилари гуруҳини аниқладилар. Улар хавфсизлик зонасига транспорт воситасида кириб, зонадаги бино ичидаги танкга қарши ракеталарни тушириб юборишди", дейилади баёнотда.

Жангарилар киргандан сўнг, Исроил армияси "таҳдидни йўқ қилиш" учун ҳаво ҳужумини бошлагани аниқланди.

Матбуот хизмати "зарбадан сўнг, бино ичида қурол борлигини тасдиқловчи иккиламчи портлашлар аниқланганини" таъкидлади.

Киритилди: 10:21 12.07.2026. Ўқилди: 1055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!