Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил Ливан жанубига ҳаво ҳужумларини бошлади

Исроил Ливан жанубига ҳаво ҳужумларини бошлади

Ўт очишни тўхтатишга қарамай, Исроил армияси Ливан жанубидаги бир қанча ҳудудларга ҳаво ҳужумларини амалга оширди.

“Анадолу” мухбири гувоҳлардан олинган маълумотларга кўра, Исроил ҳарбий самолётлари Ливан жанубидаги Зерария, Зибқин, Калила, Жаннета, Дайр Қанун ан-Наҳр ва Маруб шаҳарлари чеккаларига зарба берган.

Исроил томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида қурбонлар ёки жароҳатланганлар бор-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Исроил армияси баёнотида айтилишича, ҳаво ҳужуми “Ҳизбуллоҳ ҳарбий ҳудуди” деб аталган ҳудудга берилган.

Исроил давлат телевидениесининг КАН хабар беришича, Исроилнинг учувчисиз учиш аппарати (ПУА) Ливан пойтахти Байрут устидан учиб ўтган. Ливан манбалари, ўз навбатида, учувчисиз учиш аппарати Ливан армиясига тегишли эканлигини таъкидлади.

Киритилди: 14:27 24.02.2025. Ўқилди: 1467 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!