Маҳаллий расмий ва гувоҳларнинг Анадолу нашрига маълум қилишича, Исроил ҳукумати босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларнинг ўнлаб иншоотлари, жумладан, турар-жой биноларини бузиб ташлаган.
«Исроил кучлари Ғарбий Соҳил жанубидаги ал-Рамадин шаҳрида 40 дўкон ва 400 квадрат метрлик уйни вайрон қилди», деди муниципалитет бошлиғи Анис ал-Загҳа.
«Иншоотлар хусусий ерларда қурилган ва маҳаллий оилаларнинг тирикчилиги учун муҳим эди,» - дея қўшимча қилди у.
Бузилган корхоналардан бирининг эгаси Исо Ал-Рвашдеҳнинг айтишича, нишонга олинган дўконларда маҳсулот, қурилиш материаллари ва қишлоқ хўжалиги асбоблари сотилган. Унинг қўшимча қилишича, бузилишдан сўнг унинг қолдиқлари жойида ёқиб юборилган.
Гувоҳларнинг Анадолу агентлигига айтишича, Исроил кучлари, шунингдек, босиб олинган Шарқий Қуддусдаги ал-Бустон маҳалласида яна 11 та иншоотни, жумладан 9 та турар-жойни вайрон қилган.
Хабарларга кўра, хонадонларда 31 оила, жумладан болалар истиқомат қилган.