Эроннинг ядровий инфратузилмаси мамлакат бўйлаб тарқалиб кетган ва қисман ер остида жойлашган, яъни Исроил бир зарба билан тўхтамайди. Ундан кейин яна бир неча бомба тўлқинлари келади.
Биринчи тўлқин юқори мартабали зобитлар ва етакчи ядро олимларини ўлдирди, бир қанча ҳарбий ва Эрон ядровий объэктларига зарба берди. Иккинчи тўлқин, ОАВ хабарларига кўра, тушдан кейин бошланган ва Табриз, Шероз ва Натанздаги нишонларга зарба берган.
Зарбалар натижасида Натанздаги ядро иншоотлари “жиддий зарар кўрди”, деди МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гросси. Бошқа нишонлар орасида Аракдаги оғир сув реактори ва Парчин ядро мажмуаси; бу объэктларга аниқ зарар ҳақида дарҳол маълумот йўқ.
Исроил Эрон ядровий дастуридаги бошқа объэктларни ҳам нишонга олиши мумкин. Бушеҳр, Теҳрон ва Исфаҳонда бошқа (расмий равишда фуқаролик) тадқиқот реакторлари ва атом электр стансиялари мавжуд. Теҳроннинг жануби-ғарбидаги Фордода уранни бойитиш бўйича яна бир иншоот бор. У ҳали ҳужумга учрамаган.
📌 Харитада Эроннинг ядровий иншоотлари кўрсатилган: реакторлар, бойитиш заводлари ва уран конлари.