Исроил Мудофаа Кучлари кеча кечқурун Ғарбий Соҳилдаги Хеврон шаҳрида "кенг кўламли" аксилтеррор операциясини бошлаганини эълон қилди.
Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди.
Хабарга кўра, шаҳарнинг Жабал Жоҳар маҳалласида ўтказилган рейд "террорчилар инфратузилмасини йўқ қилиш, ноқонуний сақланган қуролларни мусодара қилиш ва ҳудудда хавфсизликни мустаҳкамлашга" қаратилган.
Исроил операция бир неча кун давом этиши кутилаётганини маълум қилди.