Бугун 18 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Германия ҳарбийлари муддатидан олдин ва ҳеч қандай изоҳсиз Гренландияни тарк этди — Bild

 Германия ҳарбийлари муддатидан олдин ва ҳеч қандай изоҳсиз Гренландияни тарк этди — Bild

Нашрнинг хабар беришича, бир неча кун аввал разведка мақсадида Гренландияга юборилган Бундесвер ҳарбийлари гуруҳи оролни кутилмаганда ва ҳеч қандай тушунтиришсиз тарк этмоқда. Bild буни Нуук аэропортида аскарларни барча буюмлари билан кўрган мухбирига таяниб ёзмоқда.

Bild маълумотига кўра, немис ҳарбийлари буйруқни 18 январ тонгида Берлиндан олган. Шу билан бирга, нашрнинг ёзишича, немис разведка гуруҳи қўмондони адмирал Штефан Паули бундан бир кун аввал иттифоқчи давлат вакиллари билан кейинги ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашганини, бу ҳақда Берлинда ҳисобот берганини ва Дания томони билан навбатдаги қадамларни муҳокама қилиш учун рухсат кутаётганини айтган эди.

Ҳарбийларнинг Гренландиядан шошилинч жўнаб кетиш сабаби номаълум. Bild тахминига кўра, бу Доналд Трампнинг Гренландияга ҳарбий юборган саккизта давлатга нисбатан божлар жорий этиш таҳдиди билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 19:36. Ўқилди: 630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!