Исроил матбуотига кўра, ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг биринчи босқичи доирасида яҳудий давлати 1904 нафар фаластинликни, жумладан Фаластиннинг ХАМАС, Фаластин Исломий Жиҳоди ва ҳукмрон Фатҳ ҳаракати аъзоларини озод қилади. Ўнлаб фаластинлик аёллар ва болалар ҳам озод қилинади.
Уларнинг 737 нафари Исроилда умрбод қамоқ жазосини ўтаган. Яҳудий давлати, шунингдек, Исроилнинг қуруқликдаги ҳужуми чоғида Ғазо секторида ўғирлаб кетилган 1167 нафар фаластинлик фуқарони ҳам озод қилади.
🇶🇦 Бир кун аввал Қатар Бош вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ал-Тани икки томон томонидан қабул қилинган келишув 2023-йил декабр ойидан бошлаб 13 ой давомида музокаралар столида турганини айтди.
❕ Баёнот Исроилнинг ўта ўнгчи миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирнинг шов-шувли эътирофи фонида янгради, унинг шарофати билан Исроил Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва асирлар алмашинувини бир неча бор бузди.