Mаълум қилинишича, иш ташлаш Ғазо секторида ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод этиш талаби билан ўтказилади.
"Ғазо туннелларида яҳудийлар ўлдирилмоқда. Буни тушунишнинг иложи йўқ ва уни тўхтатиш керак. Гаровга олинганларни озод қилиш ҳақидаги келишув ҳамма нарсадан муҳимроқдир. Мен Исроил халқини бугун ва эртага кўчаларга чиқишга ва иш ташлашда қатнашишга чақираман", — деди Histadrut раҳбари Арнон Бар-Давид.
Иш ташлаш 2 сентябр куни эрталаб соат 6 да бошланади ва кун давомида давом этади. Бар-Давиднинг айтишича, кейинги ҳаракатлар бўйича қарорлар кейинроқ қабул қилинади.