Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Исроил жанубида номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилди

A A A
Исроил жанубида номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилди

Исроил полицияси Исроил жанубидаги Беершеба шаҳрида ўткинчиларга ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди ва воқеани теракт сифатида баҳолади. Бир киши жароҳатланган.

Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

"Бир муддат аввал Беершебадаги марказий автовокзалга пичоқ билан ҳужум қилингани ҳақида хабар келиб тушди. Террорчи воқеа жойида зарарсизлантирилди", — дейилади полиция матбуот хизмати хабарида.

Уларнинг қўшимча қилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳозирда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни бартараф этиш учун ҳодиса юз берган ҳудудни ўрганишмоқда.

Ўз навбатида, тез ёрдам хизмати ҳодиса оқибатида 20 ёшли йигит тан жароҳати олгани ҳақида хабар берди. У майда пичоқ жароҳатлари олган ва маҳаллий касалхонага ётқизилган ва у эрда даволанмоқда.

Киритилди: 11:50 31.03.2024. Ўқилди: 1133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!