Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил «инсониятга қарши янги жиноят» қилди

Исроил «инсониятга қарши янги жиноят» қилди

Туркия Исроилнинг мактабга уюштирган зарбасини қоралади.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Ғазо шаҳрининг Ал Дараж ҳудудидаги мактабга уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида 100 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлганига изоҳ берди. Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумни «инсониятга қарши янги жиноят» деб баҳолади ва Нетаняху ҳукуматини ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни саботаж қилишда айблади.

Ғазо ҳукуматига кўра, исроилликларнинг учта ракетаси кўчирилган одамлар бошпана олаётган Ал-Табин мактабига тушган. Ғазо фуқаролик мудофаа агентлиги воқеани «даҳшатли қирғин» деб таърифлаб, баъзи жасадлар аланга ичида қолганига эътибор қаратди. Ҳужум бомдод намози вақтида, намозхонада 250 га яқин одам бўлган вақтда содир бўлган.

Исроил армияси зарбанинг «Ҳамас қўмондонлик ва назорат маркази»ни нишонга олганини ва тинч аҳолининг қурбон бўлиш хавфини камайтириш учун чоралар кўрилганини айтди. Бироқ, бу ҳақда ҳеч қандай далил келтирилмаган.

«Исроилни тўхтатиш учун чоралар кўрмаган халқаро иштирокчилар бу жиноятларга шерик бўлишади», — дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Ғазо ҳукумати ҳодисани Фаластин халқига қарши «геноцид ва этник тозалаш жинояти» сифатида баҳолади.

Киритилди: 19:45 10.08.2024. Ўқилди: 1200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!