Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Исроил ҳукумати Ғазони ҳарбий жиҳатдан қаттиқ сиқувга олаётган бир пайтда, ўт очишни тўхтатишга розилик билдирди

A A A
Исроил ҳукумати Ғазони ҳарбий жиҳатдан қаттиқ сиқувга олаётган бир пайтда, ўт очишни тўхтатишга розилик билдирди

-Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху раҳбарлигидаги коалицион ҳукумат Ҳамас билан Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди. Бу келишув якшанба куни соат 06:30 да (GMT бўйича) кучга киради.

-Фаластин маъмурияти ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув амалга оширилгандан сўнг Ғазо секторида ўзининг "барча масъулиятларини" зиммасига олишга тайёр эканлигини маълум қилди.

-Чоршанба куни кечқурун Исроил ва Ҳамас ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишув эълон қилинганидан бери Исроилнинг Ғазога ҳужумларида камида 122 нафар фаластинлик, жумладан 33 нафар бола ҳалок бўлди.

-ЮНИСЕФнинг хабар беришича, Исроилнинг Ғазодаги 15 ойлик уруши давомида ҳар куни ўртача 35 нафар фаластинлик бола ҳалок бўлган.

-Исроилнинг Ғазога қарши уруши туфайли 2023 йил 7 октябрдан бери камида 46 899 фаластинлик ҳалок бўлди ва 110 725 нафари яраланди.

Киритилди: 20:12 18.01.2025. Ўқилди: 1379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!