Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил ҳужумида ҳутий ҳукуматининг камида 10 аъзоси ҳалок бўлди

Исроил ҳужумида ҳутий ҳукуматининг камида 10 аъзоси ҳалок бўлди

Исроилнинг Сано шаҳрига берган зарбаси натижасида Яман ҳутийлари томонидан тузилган "Ансор Аллоҳ" исёнчи ҳаракатидан камида 10 нафар ҳукумат аъзоси ҳалок бўлди.

Бу ҳақда "Ансор Аллоҳ" ҳаракатидаги манба маълум қилди.

Унга кўра, Исроил операцияси қурбонлари бўлганлар бош вазир ўринбосари Жалол ал-Рувайшҳон, ташқи ишлар вазири Жамол Амер, ахборот вазири Ҳошем Шарафаддин, маҳаллий ҳукумат вазири Муҳаммад ал-Маданий, иқтисод вазири Муин ал-Маҳакри, адлия вазири Мужоҳид Аҳмад, транспорт вазири Муҳаммад Каҳим, таълим вазири Басанжа Саадила, Спорт Муҳаммад ал-Мавлид.

Аввалроқ “Ансор Аллоҳ” ҳаракати ҳутийлар томонидан шакллантирилган ҳукумат раҳбари Аҳмад Ғолиб ар-Раҳавий ҳамда исм-шарифлари ошкор этилмаган “бир қанча вазир ҳамкасблари” вафот этганини расман тасдиқлаган эди. Вафот этган ҳукумат раҳбарининг ўрнига унинг биринчи ўринбосари Муҳаммад Мифтоҳ келди.

Киритилди: 08:50 31.08.2025. Ўқилди: 580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!