Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил ҳужумида Дамашқда ҳалок бўлганлар сони уч нафарга етди, 30 дан ортиқ киши яраланди

Исроил ҳужумида Дамашқда ҳалок бўлганлар сони уч нафарга етди, 30 дан ортиқ киши яраланди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Сурия пойтахти Дамашққа қилинган ҳаво зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 нафарга етди, 34 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда агентлик SANA.

Расмий баёнотда айтилишича, ҳужумлар натижасида давлат ва хусусий мулкка тегишли бир қатор объектларга жиддий шикаст етказилган.

Кеча Исроил самолётлари наfaқат Дамашқ марказини, балки унинг яқинида жойлашган Қатана туманидаги объектларни ҳам нишонга олган.

Жанубий Суриядаги кескин вазият 13 июль куни бошланган тўқнашувлардан сўнг янада мураккаблашди. Эс-Сувайда вилоятида друз гуруҳлари ва бедуин араб қабилалари ўртасида қуролли тўқнашувлар бошланган эди.

Исроил томони аввал ҳам бир неча марта друзларга сиёсий ва ҳарбий қўллаб-қувватлов берилишини маълум қилган. Ҳукумат расмийларининг баёнотига кўра, улар Асад режими сўнгги босқичга етиши мумкин бўлган ҳолатда друзларни марказий ҳукуматга интеграциядан тўсиш ниятида.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Мудофаа вазири Исраэль Кац аввалроқ Сурияга қарши зарбалар «кучайтирилиши» ҳақида баёнот берган эдилар.

Исроил армияси Дамашқка ҳужум қилинганини тасдиқлади. Расмий маълумотларга кўра, куни кеча кундуз пайтида Генштаб биносига кириш қисмига зарба берилган ва кун иккинчи ярмида мазкур бино яна икки марта ҳаво ҳужумига учраган.

Киритилди: 17:42 17.07.2025. Ўқилди: 474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!