Нашрга кўра, Исроил мудофаа кучлари Ливан жанубида олдинга силжиб, Ҳизбуллоҳ гуруҳига тегишли биноларда Россия Федерацияси томонидан ишлаб чиқарилган катта миқдордаги қурол-яроғ захираларини топишда давом этмоқда.
Топилган қуроллар орасида 2020 йилда ишлаб чиқарилган ва Россиянинг Суриядаги омборлари орқали Ливан жанубига етиб келгани тахмин қилинаётган замонавий “Корнет” танкга қарши ракеталари ҳам бор, дея қайд этади WSJ манбалари.
"Биз русларга бундан буён исроилликларга зарар етказувчи “Ҳизбуллоҳ” ва Эронга берилувчи ҳар қандай ёрдамга тоқат қилмаслигимизни тушунтиришимиз ва етказишимиз керак. Исроил давлати янада қатъий бўлиши ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиши керак", — дея бунга муносабат билдирди Исроилнинг Россиядаги собиқ элчиси Аркадий Милман.