Исроилнинг Ҳиндистондаги собиқ элчиси Даниэл Кармоннинг таъкидлашича, Ҳиндистон 1999 йилда Покистон билан уруш пайтида Исроилни қўллаб-қувватлагани учун «ўзаро хайрихоҳлик» сифатида Ғазо секторига қарши уруш пайтида Исроилга қурол етказиб бериши мумкин эди.
«Ҳиндистонликлар бизга Каргил уруши пайтида Исроил улар билан бирга бўлганини доимо эслатиб туради.» Исроил уларни қўллаб-қувватлаган ва қурол-яроғ билан таъминлаган кам сонли давлатлардан бири эди. Ҳиндлар буни унутмайдилар ва, эҳтимол, энди уларга нақд пулини қайтарар”, — дея собиқ дипломатнинг сўзларидан иқтибос келтиради Исроилнинг Ynet ахборот портали.