Бугун 9 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

«Ланс» мураббийи Ҳусановнинг қизил карточкаси ҳақида фикр билдирди

«Ланс» мураббийи Ҳусановнинг қизил карточкаси ҳақида фикр билдирди

«ПСЖ» - «Ланс» (1:0) учрашувидан кейин лансликлар бош мураббийи Уилл Стил Абдуқодир Ҳусановнинг майдондан четлатилиши ҳақида фикрини билдирди.

Ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячи Париж клубига қарши баҳснинг 1-бўлимида огоҳлантирилган бўлса, 59-дақиқада Ашраф Ҳакимига нисбатан қўполлиги учун майдондан четлатилди.

«Ўша вазиятни яққол кўра олмагандим. Аммо ўйинда «ПСЖ» ўйинчиси ҳам четлатилиши керак эди. Мағлубиятга ҳакамни айблай олмайман, ўзимизни хатоларни таҳлил қилишимиз керак. Франциялик ҳакамлар ҳақида қандай фикрда эканимни эса олдинроқ айтганман», - дейди лансликлар бош мураббийи Уилл Стилл.

Ҳусановнинг келаси баҳсда «Нант»га қарши майдонга тушмаслиги аниқ. Дисквалификация муддати Тартиб-интизом қароридан кейин маълум бўлади.

Маълумот учун, Абдуқодир клуби сафида ўтган 10та ўйинда 3 марта огоҳлантирилган бўлса, фаолиятида илк бор қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Киритилди: 09:51 04.11.2024. Ўқилди: 33862 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!