Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил ҳаво кучларининг 60 та қирувчи самолёти Теҳрондаги 20 та ҳарбий объектга зарба берди

Исроил ҳаво кучларининг 60 та қирувчи самолёти Теҳрондаги 20 та ҳарбий объектга зарба берди

Исроил ҳаво кучлари Эрон пойтахти Теҳрондаги 20 та ҳарбий объектга зарба берди.

Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.

Исроил армиясининг таъкидлашича, ҳужум қилинган нишонлар орасида қурол ишлаб чиқариш иншоотлари, центрифугалар ва тадқиқот ва ишланмалар бўлган.

"Ушбу иншоотлар Эронга ядровий қурол ишлаб чиқариш учун уранни бойитиш миқёси ва суръатини кенгайтиришга имкон бериш учун мўлжалланган", деб таъкидлади Исроил армияси.

Аввалроқ ЦАХАЛ расмий вакили бригада генерали Эфи Дефрин бир сутка ичида Исроилнинг Эронга зарбаларининг учинчи тўлқини бошланганини маълум қилганди.

Киритилди: 09:11 19.06.2025. Ўқилди: 778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!