Исроил мудофаа кучлари (IDF) аскарлари 7-октябр куни Хамас радикал исломий гуруҳи жангарилари ҳужумига жавоб бера олмагани учун интизомий чоралар билан юзлашмоқда, деб хабар беради The New York Times.
Бош штаб бошлиғи генерал-лейтенант Эял Замир 23-ноябр, якшанба куни ўнга яқин юқори мартабали қўмондонни чақириб, уларни лавозимидан четлатиш ёки бошқа интизомий жазо билан огоҳлантирди.
NYT таъкидлашича, бу “жазо ҳаракати” қўшиннинг юқори бўғини учун рамзий аҳамиятга эга бўлиши мумкин, гарчи бевосита барча юқори раҳбарларни қамрамаса ҳам.