Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари кеча марказий Ҳомс вилоятидаги Сурия қуролли кучлари омборларига ҳаводан зарбалар берди.
Бу ҳақда Al Mayadeen телеканали маълум қилди.
Унга кўра, Исроил авиацияси вилоят маъмурий маркази Хомс шаҳридан тахминан 100 км жануби-шарқда жойлашган Шиншар ҳудудига ҳужум қилган. Ҳужум оқибатлари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац аввалроқ Сурия ҳукумат кучлари друзлар ихчам яшайдиган Ас-Сувайда шаҳри ва унга туташ ҳудудларни тарк этмаса, ҳужумлар давом этиши ҳақида огоҳлантирган эди.