Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил Ғазога ҳужум қилиб, беш кишини ўлдирди

Исроил Ғазога ҳужум қилиб, беш кишини ўлдирди

Исроил аскарлари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳри яқинидаги туннелдан чиққан қуролли беш террорчини йўқ қилди.

Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот котиби маълум қилди.

"Аскарлар Рафах шарқида ҳаракатларини давом эттирмоқда. Ҳудудда беш нафар қуролли террорчи аниқланиб, йўқ қилинди", - дейилади баёнотда.

Исроил армияси маълумотларига кўра, террорчилар Рафах шарқида жойлашган ер ости иншоотидан чиққан бўлиши мумкин.

"Қўшинлар ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ жойларда қолмоқда ва ҳар қандай тўғридан-тўғри таҳдидни бартараф этиш учун ҳаракатни давом эттирмоқда", — дейилади баёнотда.

Киритилди: 10:30 26.11.2025. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!