Жиноятчи Исроил ҳукумати март ойининг бошидан бери Ғазонинг 2,3 миллион аҳолисига барча гуманитар ёрдамни тўхтатиб қўйди. 18 март куни Исроил январдан бери сақланиб келаётган ўт очишни тўхтатиш келишувини бир томонлама бузиб, Ғазо бўйлаб ҳужумларни қайта бошлади ва яна юзлаб фаластинликларнинг ҳаётига зомин бўлди.
25 март куни БМТ Исроил ҳаво ҳужуми натижасида БМТнинг болгариялик ходими ҳалок бўлгани ва яна олти нафар хорижлик ходим оғир жароҳат олгани сабабли халқаро ходимларининг 30 фоизини Ғазодан олиб чиқиб кетишини маълум қилди.
БМТнинг Фаластин қочқинлари бўйича агентлиги (UNRWA) раҳбари Филипп Лаззарини Ғазода навбатдаги очлик инқирози яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирди ва Исроилни ноқонуний равишда "гуманитар ёрдамни қуролга айлантириш"да айблади.
Бомбалар ва оғир гуманитар вазиятнинг биргаликдаги таъсири Ғазо аҳолиси учун шароитларни тезлик билан ёмонлаштирмоқда, бироқ бу ҳолат 2023 йил октябрь ойида уруш бошланганидан буён давом этиб келмоқда.