Оқ уйнинг юқори мартабали мулозимлари Конгрессга Исроил Ғазо гуманитар жамғармасини қўллаб-қувватлаш учун 30 миллион доллар ажратишга рози бўлганини маълум қилди.
Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги икки манбага таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Трампнинг махсус вакили Уиткоффнинг ёрдамчилари бу ҳақда 8 ва 9 июль кунлари АҚШ Сенати ва Вакиллар палатаси қўмиталарини хабардор қилган.
Яна бир манба Трампнинг анклавга ёрдам бериш учун 60 миллион доллар ажратиш ҳақидаги баёнотига ишора қилиб, Америка раҳбари, эҳтимол, АҚШ ва Исроил маблағларини бирлаштирганини таъкидлади. Шу билан бирга, Давлат департаменти ва яҳудий давлати расмийлари бу хабарларга изоҳ бермагани хабар қилинган.