Бугун 18 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Ғазодаги ХАМАСнинг бир нечта қўмондонларини йўқ қилганини эълон қилди

Исроил Ғазодаги ХАМАСнинг бир нечта қўмондонларини йўқ қилганини эълон қилди

Исроил армияси яқинда Ғазога қилинган ҳужумларда бир нечта юқори мартабали ХАМАС фаоллари ўлдирилгани ҳақида хабар берди.

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.

Ўлганлар орасида Ал-Қассам бригадаси қўмондони Муҳаммад Ал-Хулидан ташқари, Ғазо марказидаги Фаластин Жиҳоди ракета кучлари қўмондони Ашраф Муҳаммад Ал-Хатиб ва Дейр Ал-Балаҳдаги ХАМАС батальонидаги снайпер бўлинмаси қўмондони Саид Холид Ал-Раҳмон ҳам бор.

Исроил армияси маълумотларига кўра, яна бир ҳужумда гуруҳ инфратузилмасини тиклаш ишларида иштирок этаётган яна икки ХАМАС фаоли ҳалок бўлган. Уларнинг шахси ошкор қилинмаган.

Киритилди: Бугун 11:00. Ўқилди: 266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!