Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил Ғазодаги очлик фонида Жанубий Суданга гуманитар ёрдам юборишини эълон қилди

Исроил Ғазодаги очлик фонида Жанубий Суданга гуманитар ёрдам юборишини эълон қилди

🇮🇱 Исроил Ғазо секторида ўзининг қўллаб-қувватлаётган блокадаси туфайли юзага келган қаттиқ очлик вазиятида Жанубий Судан аҳолисига гуманитар ёрдам юборишини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

🗣 «Жанубий Судандаги жиддий гуманитар инқирозни инобатга олган ҳолда, Исроилнинг халқаро ривожланиш бўйича ҳамкорлик агентлиги (MASHAV) мамлакатдаги заиф аҳоли гуруҳларига шошилинч ёрдам кўрсатади», — дейилади расмий баёнотда.

📌 Бу хабар Исроил Ғазодан мажбурий кўчирилган фаластинликлар учун Жанубий Суданни эҳтимолий манзил сифатида кўриб чиққанини тасдиқловчи маълумотлар тарқалганидан сўнг эълон қилинди.

🔹 Шунингдек, ўтган ҳафта Исроил ТИВ вазирининг ўринбосари Жанубий Суданга ташриф буюрди.

❗ Жанубий Судан расмийлари эса фаластинликларни мамлакатга жойлаштириш режаларини кескин рад этмоқда.

🚫 Эслатиб ўтамиз, 2 мартдан буён Исроил Ғазода барча чегараларни ёпиб, гуманитар ёрдам колонналарини киритмаслик орқали очлик сиёсати олиб бормоқда. Тақдим этилган ёрдам ҳажми эҳтиёждан анча кам бўлган.

☠️ Оқибатда очликдан ҳалок бўлганлар сони 217 нафарга етган, шундан камида 100 нафари болалардир.

Киритилди: 19:12 18.08.2025. Ўқилди: 566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!