Исроил мудофаа кучлари ўзининг Телеграм-каналида Ғазо шимолидаги Ал-Аҳли касалхонасига зарба берганини маълум қилди, унинг маълумотларига кўра, у ерда Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатининг қўмондонлик маркази жойлашган.
"Исроил армияси Ғазо шимолидаги Ал-Аҳли касалхонасида ХАМАС томонидан қўлланилаётган қўмондонлик ва бошқарув марказига зарба берди. Хамас мажмуадан Исроил тинч аҳолиси ва аскарларига қарши террорчилик ҳужумларини режалаштириш ва амалга ошириш учун фойдаланган", - дейилади армия баёнотида.
Хабар қилинишича, зарбадан олдин тинч аҳоли ва шифохона мажмуасига етказилган зарарни камайтириш чоралари кўрилган.