Бугун 11 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил Ғазодаги ҲАМАС қўмондонлик ва назорат марказига зарба берди

Исроил Ғазодаги ҲАМАС қўмондонлик ва назорат марказига зарба берди

Исроил қўшинлари Ғазо сектори марказидаги "Ҳамас" ҳаракатининг қўмондонлик ва назорат марказига зарба берди.

Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бир мунча вақт олдин Исроил армияси кучлари Ғазо сектори марказида жойлашган ХАМАС қўмондонлик ва назорат марказида фаолият юритаётган террорчиларга зарба берди. Қўмондонлик-назорат маркази террорчилар томонидан Исроил тинч аҳолиси ва аскарларига қарши терактлар уюштиришга мўлжалланган қуролларни сақлаш учун фойдаланилган", - дейилади баёнотда.

Матбуот хизмати “зарбадан олдин бегуноҳ фуқароларга зарар етказиш хавфини камайтириш бўйича чоралар кўрилгани”, улар орасида Исроил ҳарбийлари “аниқ бошқариладиган ўқ-дорилардан фойдаланиш”, “аҳолини эрта огоҳлантириш”, “ҳаво кузатуви” ва “қўшимча разведка”ни санаб ўтганини таъкидлади.

Киритилди: 03:04 07.05.2025. Ўқилди: 847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!