Халқаро Адолат Суди (ХАС) Исроилнинг фаластинликларга нисбатан гуманитар мажбуриятлари бўйича эшитувларнинг иккинчи кунини бошлади. Бу жиноятчи Исроил томонидан Ғазо секторига ёрдам киритишнинг тўлиқ тўхтатилганидан 50 кундан ортиқ вақт ўтгандан кейин содир бўлмоқда.
Жанубий Африка вакили Зане Дангор ХАС га "бутун дунё кўз ўнгида фаластинликлар Ғазода ваҳшийлик, жиноятлар, таъқиб, ирқий камситиш ва геноцидга дучор бўлмоқда" деб айтди.
Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Amnesty International Исроилни аҳолининг аксарият қисмини мажбурий кўчириш ва атайлаб гуманитар фалокатни келтириб чиқариш орқали Ғазодаги фаластинликларга қарши "жонли эфирда намойиш этилаётган геноцид" содир этишда айблади.
Исроилнинг Ғазога қарши уруши оқибатида, анклавнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, камида 52 365 фаластинлик ўлдирилди ва 117 905 киши яраланди. Ғазо ҳукуматининг Матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етганини маълум қилди.