Исроил армияси Ғаза секторидаги Нецарим коридорида ёрдам излаётган фаластинликларга ўқ узди ва Нусейрат туманидаги икки бинони ҳужумга учратди. Ҳужум натижасида 11 киши ҳалок бўлди. Фаластинликларнинг, жумладан болаларнинг жасадлари «Ал-Авда» шифохонасига дафн қилиш учун олиб келинди, деб хабар бермоқда АА.
2023 йил 7 октябридан буён муҳосарадаги Ғаза секторида Исроил армиясининг ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 62 064 нафарга етди, деб маълум қилди Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Шу билан бирга, 27 майдан бошлаб Исроил армияси томонидан 1860 дан ортиқ фаластинлик озуқа излаш чоғида ёки АҚШ ва Исроил раҳбарлигидаги «Ғазага гуманитар ёрдам жамғармаси» томонидан ташкил этилган ҳудудлар яқинида, ёки озуқа ташувчи юк машиналари йўналишларида ўлдирилган.