Бугун 5 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил Ғазода камида 60 кишини ўлдирди; ҲАМАС АҚШ режасига жавоб берди

Исроил Ғазода камида 60 кишини ўлдирди; ҲАМАС АҚШ режасига жавоб берди

ҲАМАСнинг маълум қилишича, у воситачиларга АҚШнинг Ғазода отишмани тўхтатиш бўйича таклифига ўз жавобини тақдим этган.

Гуруҳнинг хабар беришича, келишувга кўра, Ғазода ушлаб турилган 10 нафар тирик исроиллик асир озод этилади ва бир қатор фаластинлик маҳбуслар эвазига 18 та жасад қайтарилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қамалдаги Ғазо секторини "Ер юзидаги энг оч жой" деб таърифлаб, ҳудуднинг бутун 2,3 миллион аҳолиси "ҳалокатли очлик" хавфи остида эканлигини таъкидламоқда.

Жиноятчи Исроил беш араб давлати вазирлари делегациясининг Ғарбий қирғоқдаги Рамаллаҳ шаҳрига режалаштирилган ташрифини тўхтатганини тасдиқлаши қаттиқ қораланди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши уруши оқибатида камида 54 381 фаластинлик ҳалок бўлди, 124 054 нафари яраланди.

Ҳукумат матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ўлган деб тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етганини маълум қилди.

Киритилди: 20:14 31.05.2025. Ўқилди: 594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!