Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил Ғазода етти ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлганини тан олди

Исроил Ғазода етти ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлганини тан олди

Исроил армияси сешанба куни Ғаза сектори жанубида бир офицер ва олти аскар ҳалок бўлганини маълум қилди. Ҳарбий матбуот хизматига кўра, улар Хон-Юнусда бронетранспортёр портлаши оқибатида ҳалок бўлган. Марҳумларнинг барчаси муҳандислик қўшинларининг 605-батальонида хизмат қилган.

Бу Ғазода 2023 йил октябрда бошланган қуруқликдаги ҳарбий операциядан бери Исроил армияси учун энг ҳалокатли ҳужумлардан бири ҳисобланади. Ҳозиргача 860 дан ортиқ исроиллик ҳарбий ҳалок бўлган, уларнинг 400 дан зиёди бевосита Ғаза секторида жон берган.

Халқаро ҳамжамият ўт очишни тўхтатишга чақирётганига қарамай, Исроил 2023 йил октябридан буён Ғазода вайронкор ҳарбий кампания олиб бормоқда. Бунинг оқибатида 66 000 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, шуларнинг камида 10 000 нафари вайроналар остида қолган бўлиб, уларнинг кўпчилиги аёллар ва болалардир.

2023 йил ноябрида Халқаро жиноий суд Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантга нисбатан ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар бўйича ҳибсга олиш ордерини чиқарган эди. Шунингдек, Исроил БМТнинг Халқаро судида геноцид иши бўйича ҳам жавобгар сифатида иштирок этмоқда.

Киритилди: 08:01 26.06.2025. Ўқилди: 472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!