Бугун 30 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил Ғазода 40 дан ортиқ кишини ўлдирди; ҲАМАС "босқинчилик" таҳдидларини рад этди

Исроил Ғазода 40 дан ортиқ кишини ўлдирди; ҲАМАС "босқинчилик" таҳдидларини рад этди

Тиббий манбаларга кўра, Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари натижасида бугун тонгдан бери камида 41 киши ҳалок бўлди.

Исроил раҳбарлари Ғазога қарши урушни кенгайтириш ва вайрон этилган ҳудудга ёрдам етказиб беришни ўз назоратига олиш режаларини маъқуллади. Бироқ ҲАМАС Исроилнинг бу уринишлари муваффақиятсизликка учрайди, деб ваъда бермоқда ва ёрдамдан "тазйиқ ўтказиш" воситаси сифатида фойдаланишни рад этмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва инсонпарварлик ташкилотлари бир неча бор Исроилнинг "хавфли" "режасини" қоралаган. Уларнинг айтишича, бу режа "ҳарбий зоналарда" "озиқ-овқат улушларини" тарқатишни кўзда тутади. Ушбу таклиф Исроил тўққиз ҳафта давомида барча озиқ-овқат етказиб беришни тўхтатиб қўйганидан сўнг илгари сурилмоқда.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Исроил уруши оқибатида камида 52 567 фаластинлик ҳалок бўлди, 118 610 нафари яраланди. Ҳукумат матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етганини маълум қилди.

Киритилди: 20:09 05.05.2025. Ўқилди: 1242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!