Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Fox News’га берган интервьюси катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Унга Исроил Ғазони тўлиқ назорат қилишни режалаштиряптими, деган савол берилганда, шундай жавоб берди: «Биз бунга тайёргарлик кўряпмиз». У қўшимча қилди:
«Хавфсизлигимизни таъминлаш учун ҲАМAСни йўқ қилишимиз ва аҳолига озод бўлиш имконини беришимиз керак».
Асаосий нуқта, бош вазирнинг сўзларига кўра:
«Исроил Ғазони узоқ муддат бошқаришни режалаштирмаяпти. Ҳокимият ҲАМAС билан боғлиқ бўлмаган ва Исроилни йўқ қилишни қўлламайдиган фуқаролик ҳукуматига ўтиши керак».
Нетаньяху таъкидлашича, мақсад — «Исроил ва Ғазо аҳолисини ҲАМAС терроридан озод қилиш». У интервьюда шундай деди:
«ҲАМAС нафақат бизнинг одамларимизни, балки Ғазодаги икки миллион фаластинликни ҳам гаровда ушлаб турибди».
Исроил Бош вазири офиси маълум қилишича, Исроил Хавфсизлик кенгаши Ғазо шаҳрини эгаллаш бўйича ҳарбий операцияни кенгайтириш режасини тасдиқлаган. Режалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Исроилнинг соҳил ҳудудлари устидан ҳарбий назорати;
ҲАМAС ҳаракатини тўлиқ қуролсизлантириш;
Ғазо секторида ҳарбий кучларсиз ҳудуд яратиш.
Шундан кейин у ерда альтернатив фуқаролик ҳукумати тузиш кўзда тутилмоқда.
📌 ОАВ маълумотларига кўра, айни пайтда Исроил Ғазо сектори ҳудудининг тахминан учдан икки қисмини, яъни 2 миллион аҳоли яшайдиган ерларни назорат қилмоқда.