Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил Ғазо секторига барча мунтазам ҳарбий бригадаларини киритди

Исроил Ғазо секторига барча мунтазам ҳарбий бригадаларини киритди

Исроил армияси Ғазо секторига ўзининг барча оддий пиёда ва танк бригадаларини киритди, дея хабар беради Euronews.

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ғазо секторига ўзининг барча пиёда ва зирҳли бригадаларини жойлаштирди. Исроил шу тариқа Ғазодаги оммавий ҳужумларини кучайтирмоқда.

Аввалроқ Исроил расмийлари ХАМАС маҳбуслар масаласида келишувга эришиб, қуролсизлантирилгунига қадар ЦАХАЛ ҳужумларини давом эттиришини билдирган эди.

Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлган 79 кишининг жасади шифохоналарга етказилганини маълум қилди. Бу рақам шимолдаги зарар кўрган ҳудудлардаги касалхоналарни ўз ичига олмайди, чунки улар Исроил кучлари томонидан ўралган ва бориш ёки кириш мумкин эмас.

Киритилди: 11:18 26.05.2025. Ўқилди: 1172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!