Бугун 26 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 283 кун бўлди

A A A
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 283 кун бўлди

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 283 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ, Зайтун ҳудуди, Нусайрат ва Бурайж лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 38584 киши шаҳид бўлди.

▪️Босқинчиларнинг Маваши туманидаги ҳужуми чоғида кўчирилганларнинг 1200 та чодири вайрон қилинган. 400 киши ҳалок бўлди ва яраланди.

▪️Босқинчилар Фаластиннинг Ғарбий соҳилдаги Женин, Халил, Ерихо, Рамаллаҳ, Наблус ва Тулкарм шаҳарларига оммавий ҳужумлар уюштирмоқда. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинган.

▪️Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида 4 нафар ҳарбий босқинчи ҳужум натижасида оғир яраланди. Операцияни амалга оширган 27 ёшли Муҳаммад Шеҳаба шаҳид бўлди.

▪️Ал-Қассам бригадалари: Биз Тел ал-Ҳава ҳудуди ва унинг Нитсарим ўқидаги қўмондонлик штаб-квартираси яқинида босқинчиларга ҳужум қилдик.

▪️Туркия парламенти депутати Месут Дўған президент Эрдоғандан Фаластин мусулмонларини ҳимоя қилиш учун Исроил ва АҚШга уруш эълон қилишни талаб қилди: “Исроилнинг зулмини тўхтатишнинг ягона йўли – ҳарбий аралашув! Бундан бошқа ҳамма нарса ўзимизни алдаш учун вақт сарфлашди!” – деди у.

▪️Ҳусийлар Адан кўрфазида Исроилнинг MSC UNIFIC кемасини йўқ қилди ва Умм ар-Рашрашдаги ҳарбий нишонларга ҳужум қилди.

▪️Фаластин маъмурияти Париждаги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун 8 нафар спортчини юборди. Уруш бошланганидан бери фашистлар Ғазода 400 нафар спортчи ва мураббийни ўлдирди.

Киритилди: 23:20 15.07.2024. Ўқилди: 1210 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!