Бугун 27 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил Ғазо секторида БМТ фаолиятини тақиқлади

Исроил Ғазо секторида БМТ фаолиятини тақиқлади

Исроил ҳукумати БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA)ни Ғазо секторида гуманитар ёрдам амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум этди.

📅 Бу қарор Халқаро жиноий суднинг 22 октябрь куни Исроилга UNRWA фаолиятига тўсқинлик қилмаслик ҳақидаги чақириғидан сўнг қабул қилинди.

Исроил расмийси:
“UNRWA энди ҳеч қачон Ғазога қадам қўймайди.”

Маълумотларга кўра, Исроил бу қарор ҳақида АҚШ маъмуриятини ҳам хабардор қилган ва агентликнинг Ғазодаги инсонпарварлик амалиётларида қатнашишига қатъиян қарши эканлигини билдирган.

UNRWA омборларида минглаб юк машиналарини тўлдиришга етадиган озиқ-овқат захиралари мавжуд. Бу захиралар Ғазо аҳолисини 3 ойгача таъминлаш имконини беради. Шунингдек, вайронагарчилик оқибатида уйсиз қолган 1,3 миллион фаластинлик учун бошпана қуриш материаллари ҳам тайёр ҳолда турибди.

Бироқ Исроил рухсат бермаётгани сабабли бу ёрдамлар ҳануз аҳолига етказилмаяпти.

Киритилди: 20:21 24.10.2025. Ўқилди: 622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!