Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил Ғазо сектори марказидаги яна бир қочқинлар лагерини вайрон қилди

Исроил Ғазо сектори марказидаги яна бир қочқинлар лагерини вайрон қилди

Исроил ҳаво ҳужуми натижасида Ғазо сектори марказидаги Ал-Манасра қочқинлар лагери бутунлай вайрон бўлди.

Бу лагерда ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган юзлаб фаластинлик оилалар жойлашган эди. Исроил ҳукумати шаҳарча аҳолисига кўчиш учун атиги беш дақиқа вақт берди. Ҳужум чоғида яқин атрофдаги мактаб ҳам вайрон этилди.

Исроил 20 август куни Ғазони босиб олиш операциясини тасдиқлаган эди.

Бугун Исроил ҳарбийлари тиббиёт ходимлари ва халқаро ташкилотларга аҳолини Ғазо шаҳридан эвакуация қилишга тайёргарлик кўриш зарурлиги тўғрисида хабар берди.

Киритилди: 22:35 21.08.2025. Ўқилди: 2105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!