Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Ғазо аҳолисини жойлаштириш бўйича беш давлат билан музокаралар олиб бормоқда

Исроил Ғазо аҳолисини жойлаштириш бўйича беш давлат билан музокаралар олиб бормоқда

Исроил беш давлат расмийлари билан катта миқдорда товон пули эвазига Ғазо аҳолисини кўчириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Бу ҳақда исроиллик юқори мартабали амалдорга таяниб, CNN телеканали хабар берди.

"Музокараларда Жанубий Судан, Сомалиланд (тан олинмаган республика), Эфиопия, Ливия ва Индонезия иштирок этмоқда", — деди телеканал манбаси.

Исроил расмийсининг таъкидлашича, Ғазонинг икки миллиондан ортиқ аҳолисининг бир қисмини қабул қилиш эвазига бу давлатлар "катта молиявий ва халқаро товон" олишга интилмоқда.

CNN маълумотларига кўра, ҳозирча бу музокаралар қайси босқичда эканлиги ва улар бирор натижага олиб келадими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.

Бундан олдин Financial Times газетаси Boston Consulting Group консалтинг компанияси ходимлари фаластинликларни Ғазо секторидан Сомали ва Сомалиландга кўчириш моделини ишлаб чиққани ҳақида ёзган эди. Нашрнинг хабар беришича, исроиллик ишбилармонларнинг илтимосига кўра, кўчириш учун потенциал йўналишлар ишлаб чиқилган. Ҳужжатда халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган Сомали ва Сомалиланд, шунингдек, БАА, Миср ва Иордания тилга олинган.

Февраль ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо сектори фаластинликларни қўшни давлатларга кўчириб ўтказгандан сўнг, назоратни ўз қўлига олиш ниятида эканлигини маълум қилган эди. Америка раҳбари минтақани қайта тиклаш ва иш ўринлари яратиш учун АҚШ жавобгар бўлишини ваъда қилди.

Киритилди: 07:15 15.08.2025. Ўқилди: 1280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!