Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исроил фуқароси Эрон фойдасига жосуслик қилишда гумон қилиниб ҳибсга олинди

Исроил фуқароси Эрон фойдасига жосуслик қилишда гумон қилиниб ҳибсга олинди

Исроил хавфсизлик ходимлари Эрон разведка идоралари билан ҳамкорлик қилганликда гумон қилинган маҳаллий аҳолини ҳибсга олиб, сўроқ қилишди.

Бу ҳақда Исроил полицияси матбуот хизмати тегишли баёнот берди.

"Эрон разведкаси билан алоқада гумон қилинган Исроил фуқароси юқори лавозимли амалдор ҳақида махфий маълумотларни тўплагани учун ҳибсга олинди. Фарес Абу ал-Ҳижжа сўнгги ҳафталарда полиция ва Бош хавфсизлик хизмати томонидан мувофиқлаштирилган операция давомида ҳибсга олинган. Сўроқ натижасида гумондор хорижий агент билан алоқада бўлганлиги, агент Эрон разведка хизматлари манфаатларини кўзлаб иш тутганини билгани аниқланди. У Исроил давлати хавфсизлигига зарар етказиш мақсадида разведка маълумотларини тўплаш каби бир қатор вазифаларни бажаргани учун пул компенсацияси олган. Чет эллик иш юритувчи Эрон разведка ходими сифатида аниқланган", дейилади полиция баёнотида.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари таъкидлашича, гумондор "юқори лавозимли амалдор ҳақида маълумот тўплаш вазифасини бажараётганда қўлга олинган". Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, тергов тугагандан сўнг, ҳибсга олинган шахсга 16 февраль куни расман айблов қўйилди.

Киритилди: Бугун 14:40. Ўқилди: 347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!