"Биз Эроннинг ядровий инфратузилмасини абадий зарарсизлантиришга жуда яқин бўлишимиз мумкин". Бу ҳақда Исроилнинг АҚШдаги элчиси Йехиэль Лейтер CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Тель-Авив Эрон ядровий инфратузилмасига “кампания тугамагунча” қандай зарар етказилиши мумкинлигини билмайди.
“Тўрт-беш кундан кейин менга бу саволни беринг, мен ҳарбийларимиз турли ядровий объектларга етказишга муваффақ бўлган зарарни баҳолагандан кейин аниқроқ баҳо бера оламан”, деди Лейтер.
Шу билан бирга, дипломат Исроил Эрон халқига қарши эмас, балки “атом энергиясига эга бўлишни мақсад қилган режим”га қарши уруш олиб бораётганини таъкидлади.