Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил Эроннинг Уранни бойитиш заводларига ҳужум қилди

Исроил Эроннинг Уранни бойитиш заводларига ҳужум қилди

Исроил мудофаа кучлари уранни бойитиш учун центрифугалар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Эроннинг ишлаб чиқариш корхоналарига ҳужум қилди.

Бу ҳақда, Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.

"50 дан ортиқ Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчиси разведка агентлигининг аниқ раҳбарлиги остида Теҳрон ҳудудидаги ҳарбий объектларга бир қатор ҳужумлар уюштирди. Эроннинг ядровий қурол дастурига зарар етказиш ҳаракатлари доирасида Теҳрондаги центрифугалар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи объектга ҳужум уюштирилди. ядро қуролини ишлаб чиқиш учун бойитиш”, - дейилади ИА баёнотида.

Шунингдек, ҳужум чоғида қурол ишлаб чиқариш билан боғлиқ бир қанча объектларга зарба берилгани маълум қилинди. “Уртилган қурол заводлари орасида Исроил давлати томон учириладиган “ер-ер” тоифасидаги ракеталар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ҳам бор”, деди матбуот хизмати ва зарбалар самолётларни йўқ қилишга мўлжалланган “ер-ҳаво” ракеталари учун тизим ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи заводларга ҳам берилганини таъкидлади.

Киритилди: 11:20 18.06.2025. Ўқилди: 843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!