Бу ядро дастурининг юраги ҳисобланади. Айнан центрифугалар уранни атом бомбаси даражасида бойитади.
Натанздаги ер ости ядро заводида улар “жиддий зарар кўрган, агар бутунлай йўқ қилинмаган бўлса” — деди Халқаро Атом Энергетикаси Агентлиги (МАГАТЭ) раҳбари Рафаэль Гросси BBC билан интервьюда.
Исфаҳандаги объектнинг яна тўртта биноси зарар кўрган, лекин Фордоғидаги уранни бойитиш учун ер ости заводида зарар аниқланмаган.
Reuters маълумотларига кўра, Исроил фаол ишлаётган учта ер ости уран бойитиш марказидан иккитаси ишдан чиққан — у ерда юқори даражада бойитилган ёқилғи захиралари сақланган.