Исроил Мудофаа Кучлари (ИДФ) Теҳрондаги Эрон Разведка вазирлигининг бош қароргоҳига зарба берди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳужум натижасида Исроил ишлари бўйича разведка вазирининг ўринбосари Сайид Яҳё Ҳамидий ва жосуслик бўлими бошлиғи Жалол Пур Ҳусайн каби юқори лавозимли амалдорлар ҳалок бўлди.
Исроил армияси шунингдек, бошқа юқори лавозимли амалдорлар ҳам ҳалок бўлганини таъкидлади, аммо уларнинг исмларини айтмади.