Бугун 2 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил Эрон қўмондонларини ўлдиришига WhatsApp ёрдам бердими?

Исроил Эрон қўмондонларини ўлдиришига WhatsApp ёрдам бердими?

Исроил ҳарбийлари баъзи Эрон ҳарбий қўмондонлари ва ядровий олимларнинг ҳаракатларини хавфсизлик ходимларининг мобил телефонлари ёрдамида кузатиб, уларни йўқ қилишга муваффақ бўлди.

Бу ҳақда The New York Times (NYT) манбаларга таяниб хабар берди.

Уларга кўра, Эрон разведка аппарати Исроил Теҳрондаги Ислом Республикасининг юқори мартабали амалдорлари, жумладан президент Масуд Пезешкиан истиқомат қилаётган бункерга бомба ташлаганидан сўнг "жиддий хавфсизлик камчилиги"ни аниқлаган. Исроил учрашув жойини "эҳтиётсиз фойдаланиш" туфайли уларга ҳамроҳлик қилаётган тансоқчиларнинг телефонларини бузиб, ижтимоий тармоқларга хабарлар жойлаш орқали аниқлади.

Газетанинг ёзишича, Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий кейинчалик кенг кўламли хавфсизлик чораларини кўриш, тансоқчилар сонини ошириш, Meta корпорациясига тегишли бўлган мобил телефонлар ва мессенжерлардан, жумладан WhatsAppдан фойдаланишни тақиқлашни буюрган. Қайд этилишича, республика расмийлари Исроил ҳарбий қўмондонлар ва олимларнинг ҳаракатини шу тарзда кузатаётганидан "кўпдан буён гумон қилиб келган" ва энди соқчилар ўзлари билан фақат радиостанцияларни олиб юришлари мумкин.

Шунингдек, Исроил расмийлари эронлик ядровий олимлар устидан кузатув 2022 йил охиридан бошлаб олиб борилаётгани ва уларни ўлдириш эҳтимоли 2024 йил октябрида кўриб чиқила бошлагани ҳақида хабар берди. Бироқ Тель-Авив АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден билан "тўқнашмаслик" учун операциядан ўзини тийди. Шу билан бирга, Исроил, NYT маълумотларига кўра, "Эрон ядровий лойиҳасида иштирок этган" ўзига маълум бўлган барча олимларнинг маълумотларини ўрганиб, улардан қайси бирини "ўлдиришни тавсия этишни" ҳал қиларди.

Киритилди: 10:10 31.08.2025. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!