Исроил мудофаа кучлари Ливанга берилган зарбада Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг юқори мартабали қўмондони ўлдирилганини эълон қилди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
"Бугун эрталаб Ливаннинг Набатия минтақасида Исроил армияси ва Шин Бет сўнгги йилларда Сурия-Ливан ҳудудида Исроилга қарши режалар ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш билан шуғулланган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг асосий ходими Ҳусайн Маҳмуд Маршад ал-Жоҳарини ўлдирди”, — дейилади баёнотда.
У Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг хорижий операцияларини режалаштириш ва мувофиқлаштириш учун масъул бўлган 840-бўлимнинг бир қисми эди.