Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил Эрон билан якка қоладими?

Исроил Эрон билан якка қоладими?

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро бўйича Америка аралашуви эҳтимолий эмаслигини билдирди. Бу ҳақда у Нью-Джерсига етиб келганидан сўнг журналистларга маълум қилди.

«Нима бўлишини кўрамиз. Балки бунга эҳтиёж ҳам бўлмас», — деди Трамп.

Трампнинг таъкидлашича, Исроилнинг ер ости инфратузилмаларига зарба бериш имкониятлари чекланган, бироқ у Исроил ҳозирги тўқнашувда «ғалаба қозонмоқда» деган ишончда.

Журналистлар АҚШ нега Исроилдан ҳаво ҳужумларини тўхтатишни сўрамаслигини сўраганида, Трамп:

«Ҳозир бундай илтимос билан мурожаат қилиш жуда қийин», — деб жавоб берди.

Шунингдек, Трамп АҚШнинг Эрон билан дипломатик алоқалари давом этаётганини маълум қилди:

«Биз тайёрмиз, биз истаймиз ва биз қодирмиз. Биз Эрон билан гаплашяпмиз. Нима бўлишини кўрамиз. Ҳозир одамлар ҳушига келадиган вақт келди», — деди у.

Трамп Европа дипломатиясининг самарасига ҳам шубҳа билдирди. Унинг сўзларига кўра, Европа етакчилари ва Эрон вакиллари ўртасидаги учрашув «ҳеч нарсага ёрдам бермайди».

У шунингдек, Эрон билан можаро дипломатик йўл билан ҳал этилиши учун яна икки ҳафта муддат белгилаганини такрорлади.

Шу орада Германия ва Европа Иттифоқи вакиллари Эрон «муҳим масалаларни муҳокама қилишга тайёр» эканини тасдиқлади ва дипломатик алоқаларни очиқ сақлаш зарурлигини таъкидладилар.

Аввалроқ Оқ уйнинг матбуот котибаси ҳам Трамп АҚШнинг Исроил томонида Эронга қарши урушга қўшилишини икки ҳафтага кечиктиришга қарор қилганини билдирган эди — «дипломатияга имконият бериш учун».

Киритилди: 12:27 22.06.2025. Ўқилди: 1464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!